Коррупцияга қарши курашчи Анна Ҳазар очликни тўхтатди

28 август куни Ҳиндистонда коррупцияга қарши таниқли курашчи Анна Ҳазар очлик акциясини тўхтатди.

12 кун мобайнида очликни давом эттирган 74 ёшли Анна Ҳазар Ҳиндистон парламенти унинг талабларини кўриб чиқиш борасида қарор қабул қилганидан сўнг акцияни тўхтатди.

Ҳазар мамлакат Омбудсманида коррупция масалалари бўйича лавозим ташкил қилишни ва бу лавозим эгаси барча амалдорлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлишини талаб қилмоқда.

Анна Ҳазар унинг очлик акцияси "бутун дунё учун сабоқ" бўлганини таъкидлай туриб, курашни давом эттиришини маълум қилди.

- Мен очликни тўхтатдим, бироқ ҳали уни охирига етказмадим. Мен уни фақат бироз муддатга тўхтатдим, холос. Менинг ўзгартириш борасидаги курашим ҳукумат барча муаммоларни ҳал қилгунга қадар давом этади, - деди Анна Ҳазар.