Обаманинг амакиси ичиб қўлга тушди

АҚШ президенти Барак Обаманинг амакиси маст ҳолда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинди.

Хабарларга қараганда, 67 яшар Онянго Обама Бостон шаҳри атрофида қўлга олинган.

Маълум бўлишича, президентнинг амакиси нолегал яшаб юрган.

Онянго Обама Бостон яқинидаги Фремингхем шаҳрида 24 август куни қўлга олинган ва маҳаллий суд уни алкоголли ичимлик ичган ҳолда транспорт воситасини бошқарганликда айблаган.
***