Сурия ҳарбийлари Ҳамада яна рейд ўтказди

Сурия қўшинлари ўтган тунда танклар билан Ҳама шаҳрига юриш қилди.

Шаҳар аҳолисининг айтишича, ҳарбийлар шаҳардаги икки туманда жойлашган уйларни бирма-бир тинтиб чиққан.

Маҳаллий фаолларнинг Рейтер агентлигига айтишича, шаҳарнинг баъзи ҳудудларида отишма овозлари эшитилган.

Яна айрим аҳоли вакиллари тиш-тирноғига қадар қуролланган ҳарбийларга тўла автобуслар Ҳама шаҳрига шимолий тарафдан кириб келганини айтган.

Сурия ҳукумати яқиндагина ўз ҳарбийларини бу шаҳардан олиб чиққанини эълон қилган эди.

Сурия ҳарбийлари Ҳама шаҳрида қайриб ўн кун давомида намойишларни зўравонлик билан бостиришга уринди.