Сайфул Ислом: Исёнчилар билан жанг давом этади

Сайфул Ислом.

31 август куни Муаммар Қаддафийнинг ўғилларидан бири Сайфул Ислом араб телеканаллари орқали намойиш қилинган аудиомурожаатида исёнчилар билан жанг давом этажагини маълум қилди.

Сайфул Ислом "қаршилик кўрсатиш давом этаётгани ва ғалаба яқинлиги"ни айтиб, отаси Қаддафийнинг она шаҳри Сиртда "20 минг қуролланган жангчи бор"лиги ва "улар жангга тайёр" эканлигини таъкидлади.

Сешанба куни Триполи марказида минглаб ливияликлар Шаҳидлар майдонига йиғилиб, ҳайит байрами билан биргаликда Қаддафийнинг ҳокимиятдан кетганини байрам қилишди.

Ливия исёнчилари мамлакатнинг катта қисмини назоратга олганликлари, қаддафийчилар назоратида фақат Сирт шаҳри қолганини айтмоқдалар.

Қаддафий режимининг вакили Муса Иброҳим исёнчиларнинг таслим бўлиш ҳақидаги ультиматумини рад этди.

Айни пайтда полковник Муаммар Қаддафийнинг ўзи қаерда экани номаълум қолмоқда.