Хорватия собиқ Бош вазири коррупцияда айбланмоқда

Хорватия собиқ Бош вазири Иво Санадер.

31 август куни Хорватия ҳукумати собиқ Бош вазир Иво Санадерга нисбатан коррупция бўйича айблов эълон қилди.

Иво Санадер 1990 йилнинг ўрталарида ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган пайтида Хорватия бозорига киришга рухсат ўлароқ Австриянинг Hypo Alpe Adria банкидан 700 минг АҚШ долларига яқин пулни пора сифатида олганликда гумонланмоқда.

Ушбу айбловларни инкор қилаётган Санадер жорий йилнинг июл ойида Австрияда ушланиб, Хорватияга экстрадиция қилинган эди.

2003 йили Хорватия Бош вазири лавозимига келган Иво Санадер 2009 йилнинг июлида сиёсатдаги фаолиятини тўхтатишини айтиб, истеъфо берган эди.