Россия Ливия Ўтиш даври миллий кенгашини тан олди

Россия Ливия исëнчиларининг Ўтиш даври миллий кенгашини мамлакатни бошқараётган ҳукумат сифатида тан олди.

Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Россия Ливиянинг Ўтиш даври миллий кенгашини ҳозирги ҳукумат сифатида тан олиши ва Москва билан Триполи ўртасида дипломатик алоқалар давом этиши билдирилган.

Айни пайтда бугун Парижда Ливия контакт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади.

60 га яқин давлат раҳбарлари ва юқори лавозимли ҳукумат расмийлари иштирок этадиган учрашувда Ливия келажаги ва мамлакатнинг хориждаги музлатиб қўйилган кўп миллиард долларлик маблағини қайтариш масаласининг муҳокама этилиши режаланган.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгашининг юқори лавозимли вакиллари қатнашадиган мазкур йиғилишга Франция Президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон мезбонлик қилади.