Душанбеда минтақавий саммит бўлади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мезбонлик қиладиган йиғилишда Россия Президенти Дмитрий Медведев, Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай қатнашади.

Жума куни бўлиб ўтадиган музокараларда минтақавий хавфсизлик масалалари ва энергетика лойиҳалари муҳокама этилиши режаланган.

Ҳафта охирида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Тожикистонга расмий ташрифи бошланади.

Раҳмон ва Аҳмадийнажод ўртасида бўладиган сўзлашувда Эрон ёрдамида қурилаётган ГЭС лойиҳаси муҳокама этилиши кутилмоқда.