Европа Иттифоқи Фаластин масаласини муҳокама қилади

Бугун Полшада Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви бошланади.

Йиғилишда Яқин Шарқ масаласининг муҳокама этилиши режаланган.

БМТ Бош ассамблеясининг сентябр ойи охирига белгиланган йиғилишида Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш масаласи овозга қўйилади.

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Бош ассамблея йиғилишида Фаластин ёки Исроилни қўллаб овоз бериш борасида қарор қабул қилади.

Учрашувда Ливияни қайта тиклашда ёрдам бериш ва Сурияда намойишларни шавқатсиз бостираётган президенти Башар ал-Ассад режимига қарши янги санкциялар қўллаш каби бошқа масалаларнинг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.