Ҳафта суратлари -- 27 Август-2 Сентябр, 2011

Москвадаги Пушкин музейида ташкил қилинган кўргазмага келган аëл Салвадор Дали сурати олдида. Ассошиэйтед пресс учун Миша Жапаридзе сурати

Россиянинг Владивосток шаҳрида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ташкил қилинган маросимда ëш ўқувчи эснамоқда. Ройтерс учун Юрий Малцев сурати

2 сентябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилда Бразилияда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаш босқичи гуруҳ ўйинида Турсунзода шаҳрида Тожикистон терма жамоаси меҳмони бўлди ва 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги Имом майдонида аëллар Ийдул Фитр намозини ўқишмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Воҳид Салами сурати

2 сентябр куни Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида Каримов ҳукуматига қарши Ўзбекистон халқ ҳаракати норозилик намойиши ўтказди. Айнан шундай намойиш Прага ва Осло шаҳарларида ҳам бўлди. 

31 август куни Ўзбекистонда Ҳайит намози ўқилди ва янги тушган келинлар бориб кўрилди.

Муаммар Қаддафий сурати туширилган плакат Триполининг саҳрога айланган кўчаларидан биридаги ахлат қутиси ичида. Ассошиэйтед пресс учун Патрик Баз сурати

1 сентябр куни Ўзбекистонда мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан одамлар Мустақиллик майдони ва шаҳардаги бир қатор боғларга байрамни нишонлаш учун чиқишди.

Косова мусулмонлари Жума намозидан кейин ҳукуматнинг диний символларни тақиқлаш¸ жамоат мактабларида ҳижоб ўрашни тақиқлашга қарши¸ шунингдек Пристинада янги мачит қуриш учун ер ажратишлари учун намойиш ўтказмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Армен

Хитойнинг Жейянг провинциясида Киангтанг дарëси суви тўғонни ошиб ўтганида туристлар қочишмоқда. 

1 сентябр куни Истанбулда Ўзбекистон халқ ҳаракати аъзолари Каримов ҳукуматига қарши норозилик намойиши ўтказди.