Жазоир расмийлари Қаддафий оиласига бошпана берганидан афсусланишмади

Жазоир ҳукумати вакиллари Ливиянинг ағдарилган лидери Муаммар Қаддафий оиласига бошпана берганидан мамнун.

Жазоир Бош вазири Аҳмад Уияҳë гап фақат инсонпарварлик ҳақида кетаëтганини таъкидлади.

Бош вазирга кўра¸ Қаддафийнинг қариндошлари жазоирликлар ҳимояси ва қўллови остида бўлади.

Ливия исëнчилари Жазоир расмийларининг бу ҳаракатини “Агрессия акти”, дея аташди.

Август охирида Муаммар Қаддафийнинг собиқ хотини София қизи Ойша ва ўғиллари Муҳаммад ва Ҳаннибалларни олиб қочиб кетган эди.

Хабарларга кўра, Муаммар Қаддафийнинг қизи Ойша ҳижратда қиз туққан.