Аҳмадийнажот ғарбни Осиё ички ишига аралашди, деб танқид қилди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот дунёнинг қудратли давлатларини Осиё ва Африка давлатлари ички ишларига аралашмоқда, деб танқид қилди.

Аҳмадийнажот Тожикистонда Сангтўда-2 гидроэлектростанциянинг очилиш маросимида иштирок этди.

Бу иншоот қурилиши учун Эрон томони 180 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ берган. Иншоот 12 йил давомида Эрон томонидан бошқарилади ва ундан сўнг назорат Тожикистонга берилади.

Тожикистоннинг Сангтўда гидроиншооти қурилишидаги иштироки 40 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Вахш дарёсида қурилган гидроиншоот Тожикистоннинг электр энергияга бўлган эҳтиёжини сезиларли даражада камайтириши кутилмоқда.