Қоҳирада Муборакка қарши ва тарафдорлар тўқнашди

Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак устидан маҳкама бораётган суд биноси олдида унга қарши ва тарафдорлар тўқнашиб кетди.

Кейин эса уларни ажратишга келган полиция билан тўқнашув бошланди ва сўнгги маълумотларга кўра, тўпалон чоғида оғир жароҳат олган бир полициячи шифохонга ётқизилган.

Бир киши тартиббузарликни уюштирганлик гумони билан қўлга олинган.

Мисрни 30 йилдан ортиқ бошқарган 83 ёшли Муборак бугун учинчи маҳкамага келтирилди ва собиқ президент аввалгиларидаги каби учинчи маҳкамага ҳам замбилда келтирилди.

Муборак коррупция ва юзлаб намойишчиларнинг ўлимига боғлаб қўйилган айбловларни рад этган.

Муборакнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Қувайтдан борган адвокат Муҳаммад Носир ал-Ағмий Муборакни 1990 йиллардаги иши учун ҳимоя қилишга қарор қилганини айтди.

- Собиқ президент Ҳусни Муборакни ҳимоя қилишимизнинг хос сабаблари бор. 1990 йиллардаги урушда унинг Қувайт позицясини ҳимоя қилганини бирорта қувайтлик унута олмайди. Бу, умумиятла, Миср позицияси эди, - деб эслади қувайтлик адвокат.

Миср президенти шу йил феврал ойида халқ намойишлари ортидан ҳокимиятни ташлаб қочишга мажбур бўлган эди.

Қоҳирада бошланган бугунги маҳкамада намойишчиларни отишга ким буйруқ бергани ҳақида суд ҳайъати саволларига бир неча юқори мартабали полиция мулозимлари жавоб бермоқдалар.