Yahoo раҳбари Кэрол Бартц истеъфо берди

Дунëдаги йирик интернет ширкати Yahooнинг ижрочи директори Кэрол Бартц истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда бугун эрталаб Yahoo ширкати директорлар кенгаши ҳабар тарқатди.

Yahooнинг янги ижрочи директори вазифасини бажарувчи қилиб олдин молиявий раҳбар бўлган Тимоти Морс тайинланди.

Кэрол Бартц Yahooни 2009 йилдан бериш бошқариб келади. Айнан у ширкатда кадрлар алмашинуви ва бошқарув ислоҳотини амалга оширди.

Кейинги пайтда Yahoo ширкати акциялари қиймати тушиб кетганлиги боис Керол Бартц танқидлар остида қолган эди.