Оймомо сатҳининг сифатли сурати эълон қилинди

Америка фазо идораси ой сатҳининг сифатли суратларини эълон қилди.

Ой орбитасидаги "Lunar Reconnaissance Orbiter" зондига ўрнатилган камералар ўтган асрда ойни кезган астронавтлар оëқ изларигача суратга олди.

Суратга олиш жараëнида космик аппарат оймомо сатҳига 21 километр қолгунча яқинлашди.

Сувратларда ўтган асрда ойга қўнган "Аполлон" фазо кемалари модули ва ой сатҳида қолган оëқ излари аниқ кўринган.