БМТ Бош котиби глобал терроризмга қарши келишув қабул қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумларига 10 йил тўлиши арафасида дунё давлатларини глобал терроризмга қарши курашиш бўйича шартнома имзолашга яна бир марта чақирди.

БМТ томонидан терроризм, жумладан, бомба ҳужумлари уюштирилиши, одамлар ўғирланиши, оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш, терроримни молиялаштиришга қарши турли битмлар қабул қилинган.

Бироқ терроризмга қарши муштарак глобал конвенция қабул қилиш борасида музокаралар 10 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Бунга “терроризм” ва “террорчи” атамалари борасидаги келишмовчилик сабаб бўлмоқда.

Австралияга сафари чоғида афсусланиш билдирган Бан Ки Мун “терроризм ҳар қандай вазиятда оқланмаслигини” қўшимча қилди.