Озарбайжон Ўзбекистондан Chevrolet-Captiva сотиб олади

Озарбайжон GM-Uzbekistan қўшма корхонаси заводида ишлаб чиқарилаётган Chevrolet-Captiva автомобилларни сотиб олади.

Haberler.com нашри GM-Uzbekistan яқин фурсатда янги моделдаги Chevrolet-Captiva автомобилларни ҳаридорларга тақдим этишини билдирди.

Ўзбекистонда йилиги қарийиб 250 минг дона автомобил ишлаб чиқарилади.

Жорий йил биринчи ярмида GM-Uzbekistan заводида 106 минг 334та автомобил йиғилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар асосан Россия, шунингдек, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларус, Молдова, Афғонистон ва Туркманистонга экспорт қилинмоқда.