ХВЖ Ливия Ўтиш даври миллий кенгашини тан олди

ХВЖ раҳбари Кристин Лагард.

Бу Ливияни бошқараётган Кенгашга ХВЖдан молиявий ёрдам олиш имконини яратади.

ХВЖ раҳбари Кристин Лагард буни журналистларга Саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар Молия вазирлари ва юқори лавозимли расмийларнинг Марсел шаҳридаги учрашувида маълум қилди.

Лагард хоним бундан буён ХВЖда Ливия Ўтиш даври миллий кенгашининг расмий вакили фаолият юритишини қўшимча қилди.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгашини ҳозирга қадар олтмишга яқин давлат Ливия халқининг қонуний вакили сифатида тан олган.