Швецияда террорчиликда гумонланиб тўрт одам ҳибсга олинди

Швецияда тўрт киши террор ҳужумини тайёрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Тўртавлон Швеция ғарбидаги Гётеборг шаҳрида қўлга олинди.

Бир кун аввал бу шаҳардаги Рода Стен санъат марказидан 400дан ошиқ одам террор таҳдиди боис эвакуация қилинган эди.

Швед полицияси Гётеборгдаги ҳибслар тафсилотини очиқламаяпти.

Бироқ, Швециянинг ТТ ахборот агентлиги тўрт киши санъат марказига яқин жойда қўлга олингани ҳақда хабар қилди.