АҚШда қашшоқлар сони кўпайди

АҚШнинг аҳолини рўйхатга олиш бюроси ўтган йилда Қўшма Штатларда қашшоқлар сони 46,2 миллион кишига етганини маълум қилди.

Бу мамлакат аҳолисининг 15,1 фоизини ташкил қилади.

Бошқача айтганда, ўтган йили ҳар олти америкаликдан бири қашшоқ бўлган.

АҚШда тўрт кишидан иборат оила даромади йилига 22 314 доллардан кам бўлса, қашшоқ оила ҳисобланади.

Якка шахс учун қашшоқлик даражаси йилига 11 139 доллар қилиб белгиланган.

Айни пайтда АҚШда ишсизлар сони 1959 йилда рўйхатга олиш бошланганидан бери рекорд даражага етди.