Душанбеда минтақавий ҳамкорликка оид анжуман ўтказилади

15 – 16 сентябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда “Минтақавий ҳамкорлик: Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара, божхона ва ички ишлар органлари ўртасида чегаралараро қўшма тадбирлар” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

БМТ Тараққиёт дастурининг Тожикистондаги ваколатхонаси маълумотига кўра, анжуманда Душанбеда аккредитациядан ўтган элчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбирда Европа Иттифоқининг Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги миссиялари бошлиқлари ва бошқа халқаро ташкилотларнинг юқори лавозимли вакиллари қатнашиши кутилмоқда.