Нурсултон Назарбоев Россияга боради

Қозоғистон президенти Н.Назарбоев (ч) ва Россия президенти Д.Медведев (ў), Уст-Каменогорск, 2010 йилнинг 7 сентябри

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокара олиб бориш учун 15 сентябр куни Россия жанубидаги Астрахан шаҳрига боради.

Мазкур учрашув Россия-Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида бўлиб ўтади.

Икки давлат раҳбарлари мулоқоти чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, Қозоғистондаги Бойқўнғур космодромидан Россиянинг фойдаланишига оид қонунларнинг янгиланиши ҳамда трансчегаравий сув ресурсларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.