Покистондаги портлашда 10 киши ўлди

Покистоннинг Афғонистонга ëндош қисмларида нотинчлик ва ҳавотир одатий ҳолга айланган.

Покистон шимоли–ғарбидаги Афғонистонга ëндош ҳудуддаги жаноза маросимида юз берган портлаш 10 киши ҳаëтига нуқта қўйди.

Маҳаллий қабила оқсоқолининг жаноза маросимидаги бу портлаш юзасидан Покистондаги ҳеч бир гуруҳ маъсулиятни зиммасига олмади.

Портлаш юз берган пастки Дир водийси Покистон хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувларга саҳна бўлиб келади.

Жангарилар Покистон расмий кучларини қўллаб қувватлаган қабила вакилларига мунтазам ҳужум қилиб келишади.