Доғистонда 84 ёшли имом отиб ўлдирилди


15 сентябр куни кечқурун Доғистоннинг Бўйноқ туманидаги Чанкурба қишлоғида "Қадар" масжиди имоми, 84 ёшли Зайнуддин Дайзиев отиб ўлдирилди.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, икки номаълум шахс имом Дайзиевни ўз уйида автоматдан отиб ўлдирилиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Айни пайтда қотиллик мотивлари ўрганилмоқда.

Доғистонда имомларга нисбатан суиқасдлар тез-тез кузатилади.

Жорий йилнинг июл ойида Қорамах қишлоғи масжиди имоми Ашурулап Қурбонов, апрел ойида эса Ясная Поляна қишлоғи имоми Муҳаммад Сайпудинов суиқасд қурбони бўлдилар.