Тайландда бомба портлаши оқибатида 3 киши ўлди


Тайланд жанубидаги Нарахиват вилоятида мотоциклга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 64 одам жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида 3 ёшли гўдак ҳам бор.

Полиция маълумотига кўра, ҳужум сешанба куни ҳибсга олинган наркотиклар савдоси билан шуғулланадиган гуруҳ аъзолари томонидан содир этилган бўлиши мумкин.

2004 йилнинг январида Тайланддаги ҳарбий базадан катта миқдордаги қурол-яроғ ўғирланганидан кейин Наратхиват, Паттани ва Яла вилоятларида нотинчликлар кузатиб келинади.

Маълумотларга кўра, 2004 йилдан буён қарийб беш минг одам қуролли ҳужумлар қурбони бўлган.