Луганскда 11 кончи шахтада қамалиб қолди


Жума куни Украинанинг Луганск вилоятидаги "Суходолская-Восточная" шахтасида 11 кончи шахтада қамалиб қолди.

Кончиларнинг барчаси тирик экани, уларни қутқариш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 29 июл куни ушбу шахтада метан портлаши оқибатида 26 кончи ҳалок бўлган эди.

Айни шу куни Донецк вилоятидаги "Бажанов" номли шахтада лифт ишдан чиқиши оқибатида 11 кончи ўлган эди.