Ливияда жанглар давом этмоқда. Янги ҳукумат эълон қилинганича йўқ

Ҳокимиятдан ағдарилган Ливия собиқ етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар пойтахт Триполидан 140 километр жануби-шарқдаги Бани Валид шаҳри яқинида янги ҳужумлар амалга ошираётганларини айтмоқда.

Қаддафийга қарши кучлар ҳам собиқ режим тарафдорларининг истеҳкомларидан бири ва Қаддафийнинг ота шаҳри Сиртни ишғол қилиш уринишларини кучайтираётганини айтмоқда.

Айни пайтда Ливия муваққат етакчилар янги ҳукумат таркибини эълон қилиш қолдирилганини айтмоқда. Франс Пресс агентлиги Ўтиш даври миллий кенгашидаги иккинчи шахс ҳисобланмиш Маҳмуд Жабрилнинг сўнгги дақиқаларда чиққан бахс боис бу юзадан қарор чиқариш “номаълум муддатга” қолдирилди, деган сўзларидан иқтибос келтирди.