Фаластин-Исроил алоқаларига оид сўзлашув давом этмоқда

БМТ Бош котиби Яқин Шарқ дипломатлар тўртлиги махсус элчиси Тони Блэр билан учрашмоқда.

Ню Йоркда Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик музокараларини тиклашга қаратилган сўзлашувлар давом этмоқда.

Шу ҳафтада БМТ Бош Ассамблеяси сессияси бошланади ва унда Фаластин раҳбарияти БМТ томонидан тўла қонли давлат сифатида тан олинишини сўраши кутилмоқда.

Бу эса Фаластин-Исроил муносабатларида яна янги зиддиятларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотир қилган дипломатлар тўртлиги – ЕИ, Россия, АҚШ ва БМТ дипломатлари Ню Йоркдаги музокараларда иштирок этмоқда.

АҚШ ва унинг иттифоқчиси бўлган Исроил БМТнинг Фаластинни тўла қонли давлат сифатида тан олиши тинчлик музокараларига зарар етказиши ҳақида баёнот берди.

АҚШ ҳукумати Фаластин келажакда мустақил давлат бўлиши керак, аммо бунга Исроил билан музокаралар орқалиши эришилиши шарт, деб ҳисобламоқда.

Йиллар давомида Исроил билан музокараларда натижага эришмаган Фаластин раҳбарлари эса энди БМТ орқали бу масалани дунё давлатлари ҳукмига қўймоқчи.