Эронда журналистлар ҳибсга олинди

Би-Би-Сининг хабар қилишича, Эронда олти нафар мустақил киночи ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, улар олган ҳужатли фильмлар Би-Би-Си форс хизмати томонидан эфирга берилган, лекин улар ширкатнинг штатдаги мухбирлари бўлмаган.

Эрон давлат телеканалига тегишли вэбсайтда Теҳрон расмийлари ўтган шанба куни Би-Би-Си учун маълумот тўплаган беш эркак ва бир аёлни ҳибсга олгани хабар қилинди. Лекин Би-Би-Сининг маълум қилишича, Би-Би-Си олти нафар документалист киночи олган фильмларни эфирга берган холос ва бу фильмлар “бошқа халқаро тадбирларда ҳам намойиш қилинган”. Би-Би-Си расмийси Лилиан Ландор мазкур ҳужжатли фильмлар Би-Би-Сининг буюртмасига кўра олинмаганини баён қилди.

Би-Би-Си форс хизмати Эронда таъқиқланган, лекин уни сунъий йўлдош орқали кўриш мумкин.