Греция қўшимча ёрдам олишга уринмоқда

Греция расмийлари бугун Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашиб, ўз қарзларига доир бўҳронга қарши кўрган чоралари хусусида ҳисобот беради. Мазкур учрашув натижаси Грецияга қўшимча ёрдам пули бериш масаласини ҳал этади.

Греция Молия вазири Эвангелос Венизелос душанба кечқурун ЕИ, ХВЖ ва Европа Марказий Банки вакиллари билан телефонда суҳбатлашиб Греция далатини банкротдан сақлаб қолиш учун кўриладиган чоралар, жумладан бюджет ҳаражатларини қисқартириш масаласини муҳокама қилди.

Греция октябр ойида маош, пенсия ва бошқа давлат ҳаражатларини қоплай олиши учун 8 миллиард евро миқдорида қўшимча ёрдам олиш мақсадида ўз ҳақдорларини Афина давлат бюджети ҳаражатларини назоратга олиш бўйича етарли чора кўраганига ишонтиришга уринмоқда.

Грециянинг эҳтимолий дефолтига оид хавотирлар душанба куни Америка, Европа ва Осиёдаги биржаларда кўрсаткичларнинг тушишига сабаб бўлди.