Туркия пойтахтида портлаш рўй берди

Анқара марказидаги портлаш, 2011 йил 20 сентябр

Туркия пойтахти Анқара марказида юз берган портлаш оқибатида камида икки киши нобуд бўлди, ўндан ортиқ одам яраланди.

Портлаш сабаби ҳозирча маълум эмас.

Бироқ портлашнинг автомобил ичи ёки яқинида содир бўлгани айтилмоқда.

Туркиядаги телеканаллар намойиш қилган лавҳада ўт ўчирувчилар портлаш оқибатида ёнаётган автомобилларни ўчираётгани тасвирланган.

Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринч расмийлар бомба автомобилга жойлаштирилганини тахмин қилаётганларини айтди.

Жорий йил феврал ойи бошида Анқарадаги Остим саноат мавзесидаги Остим марказида ҳам портлаш юз берган эди.