Ҳимолайдаги зилзила қурбонлари сони 79 га етди

Ҳиндистоннинг Бхактапур минтақаси, 2011 йил 19 сентябр

Ҳимолай тоғининг Ҳиндистон, Непал ва Хитойга қарашли минтақаларида рўй берган зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 79 кишига етди.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, якшанба куни Ҳиндистоннинг Сикким штатида содир бўлган 6,9 баллик силкиниш оқибатида 50 киши нобуд бўлган.

Айни пайтда, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штати, Непал ва Хитойнинг Тибет ўлкаларида табиий офатдан 29 киши ҳалок бўлган.

Ҳозир зилзила юз берган минтақаларда қутқариш ишлари давом этмоқда.