Обама Аббос ва Нетаняҳу билан учрашади

Оқ уйнинг маълум қилишича, бугун АҚШ президенти Барак Обама Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Қўшма Штатлар Фаластиннинг ўзини мустақил давлат сифатида БМТ аъзоси этиб қабул қилиниши тўғрисидаги сўровномани топшириш нияти олиб келиши мумкин бўлган бўҳроннинг олдини олиш уринишларини давом эттирмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, АҚШ ва Исроилнинг қаршилигига қарамасдан, Фаластин сўровномасини қўллаб-қувватлашини айтмоқда.

АҚШ ва Исроил Фаластин мустақиллиги масаласи музокаралар орқали ҳал этилиши лозимлигини таъкидлаб келаяпти.

Обама бугун Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан ҳам учрашиши айтилмоқда.