ХВЖ янги қийинчиликлардан огоҳлантирмоқда

Халқаро валюта жамғармаси еврозона мамлакатларидаги давлат қарзи билан боғлиқ бўҳрон ҳамда Қўшма Штатлардаги беқарор иқтисодий вазият жаҳон иқтисодини “хавфли нуқтага олиб келгани"дан огоҳлантирди.

Ўзининг Жаҳон Иқтисоди Истиқболлари номли ярим йиллик ҳисоботида ХВЖ АҚШ ва еврозона иқтисодларидаги вазият бу мамлакатларни рецессияга тортиши мумкинлиги таъкидлади.

Бу ҳисобот эълон қилинишидан аввал Standard & Poor's молиявий ширкати Италиянинг кредит рейтингини бир поғона пастга туширди ва еврозонадаги вазият янада кескинлашди.

Италия Бош вазири Силвио Берлускони S&P хулосалари “реалликни акс эттирмайди”, дея баён қилди.