Дунё раҳбарлари Раббонийга суиқасдни қораламоқда

Дунё етакчилари Афғонистоннинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббонийга нисбатан уюштирилган суиқасдни қораламоқда.

Толибон билан сулҳга эришиш ниятида олиб борилаётган ҳукумат музокараларига бошчилик қилаётган Раббоний сешанба куни ўз уйида ҳудкуш ҳужумчи томонидан ўлдирилди.

Хориж ахборот воситаларига йўллаган электрон мактубида Толибларнинг матбуот вакили Забиуллоҳ Мужоҳид бу жиноят учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олгани ҳақидаги хабарни ёлғон ва муддатидан аввал берилган, деб баҳолади.

Этник тожик бўлган Раббоний 70 ёшни қоралаган ва 1992-1996 йилларда Афғонистон президенти бўлган эди.