Покистонда шиа мусулмонларига ҳужум қилинди

Бугун Покистон жануби шарқидан Эронга зиёрат қиллаётган шиа мусулмонлари автобусига ҳужум уюштирилди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум натижасида шиа зиёратчиларидан 26 киши ўлдирилган.

Ҳужум Балужистон вилоятида амалга оширилди. Ҳужум учун масъулиятни сунний мусулмонларидан иборат бўлган маҳаллий жанггари гуруҳлардан бири ўз зиммасига олди. Аммо, бу даъво ҳозирча мустақил манбалар орқали тасдиқлангани йўқ.

"Лашкари-жангвий" деб аталаётган гуруҳ бунга қадар шиалар ва ҳукумат ҳамда хавфсизлик органлари идораларига уюштирилган кўплаб ҳужумларга масъул кўрилган.

Покистон, асосан, сунний мусулмонлар истиқомат қиладиган давлатдир ва аҳолининг 15 фоизи шиа мусулмонларидан иборат.