Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 66 сессия иш бошлади

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сессиянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамиятини Яқин Шарқда тинчликка эрилишида ёрдам қўлини чўзишга чақирди.

Бу вазиятни Бош котиб шахматдаги "пот" ҳолатига қиёслади.

- Яқин Шарқда юзага келиб қолган "пот" ҳолатига барҳам беришимиз керак. Биз анчадан буён Фаластин мустақил давлат бўлишга ҳақли эканига келишганмиз. Исроил эса хавфсизлигини таъминлаши шарт. Ҳар иккиси ҳам тинчлик тарафдори. Биз бу тинчликка музокаралар орқали эришилиши учун жуда қаттиқ меҳнат қилдик, - деди Бан Ки Мун.

АҚШ президенти Барак Обаманинг бугун кечга яқин Фаластин ва Исроил раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Иордан ғарбий соҳилида эса юз минглаб одам Фаластиннинг 194 давлат сифатида БМТга қабул қилиниши сўрови билан кўча юриши ўтказди.