Обама Аббос ва Нетаняҳу билан учрашди

Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Барак Обама Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашув чоғида АҚШ Фаластиннинг мустақил давлат сифатида тан олиниши хусусидаги масалага Хавфсизлик кенгашида вето қўйишини маълум қилган. Обама Аббос билан Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеяси доирасида учрашган.

Аббос билан учрашувдан кейин Обама Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашиб, АҚШ яҳудий давлатини қўллаб-қувватлашда собит қолажагини ваъда қилган.