Греция дефолтга чап беришга уринмоқда

Греция ҳукумати дефолтнинг олдини олиш учун керак бўлган ёрдам пулини олиш мақсадида қўшимча чораларни кўришини эълон қилди.

Афина чоршанба куни пенсияларни қисқартириш, мулк солиғини ошириш ва эҳтиёж пайдо бўладиган тақдирда ўн минглаб ишчиларни қисқартиришга розилик берди.

Бу қарор Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Иттифоқи расмийлари билан икки кун давом этган музокаралар натижасида қабул қилинди.

Греция ҳукумат ҳаражатлари, жумладан, маош ва пенсияларни тўлай олиши учун 8 миллиард евро ёрдам пулини олишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳукумат қарорига жавоб ўлароқ иккита касаба уюшмаси ташкилоти келаси ой иш ташлаш ўтказишини маълум қилди.