АҚШда Трой Дэвис қатл этилди

Трой Давис.


21 сентябр куни кечқурун АҚШнинг Жоржия штатида 22 йил аввал полициячини ўлдирганликда айбланган Трой Дэвис қатл қилинди. Суд қарорига кўра, Трой Дэвис укол қилиб ўлдирилди.

Кўплаб баҳслар сабаб бўлган ушбу қатл уч марта кечиктирилган эди. Ҳар сафар Дэвис адвокатлари суд ҳукмларига норозилик билдириб, апелляция аризаси ёзаётган эдилар.

АҚШ Олий суди Трой Дэвисни айбдор деб топиб, қатлни амалга ошириш борасида ҳукм чиқарди.

42 ёшли Трой Дэвис 22 йил давомида ўзига қўйилган айбларни инкор қилиб, айбсизлигини исботлашга уриниб келди.

Интернетда Дэвис ҳимояси учун бошланган жамоатчилик кампанияси давомида қарийб бир миллион имзо тўпланган.