Маллен: Покистон экстремизм экспорт қилмоқда

АҚШ ҳарбий штаблар бошлиқлари қўшма кенгаши раиси Майк Маллен

АҚШ Адмирали Майк Маллен Покистонни Афғонистонга зўравон экстремиз “экспорт қилаётганлик”да айблади. АҚШ ҳарбий штаблар бошлиқлари қўшма кенгаши раиси пайшанба куни сентада қилган чиқишида 13 сентябр куни Коблудаги АҚШ элчихонасига ҳамда 10 сентябр куни НАТО базасига ҳужум қилган Ҳаққоний тармоғи гуруҳи Покистон махфий хизматининг “ажралмас қаноти” сифатида амал қилади, дея баён қилди.

- Покистон разведка хизмати ёрдамида Ҳаққоний жанггарилари бомба ўрнатилган юк машинаси ёрдамидаги ҳужум ҳамда элчихонамизга қарши ҳуружни режалаштириб, амалга оширганлар, деди Маллен.

АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумда камида 25 киши ҳалок бўлган эди.
Толибон ҳаракатига яқин алоқалари бўлган Ҳаққоний тармоғи гуруҳи Афғонистондаги бир нечта ҳужумларда айбланган. Покистон ҳукумати бу гуруҳнинг мамлакат ҳудудида эканига оид айбловларни инкор қилиб келади.