Ойша Қаддафий ливияликларни янги ҳукуматга қарши курашишга чақирди

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг қизи отасининг рўҳи баланд экани ва у ўз тарафдорлари билан бирга жанг олиб бораётганини айтди.

Суриядаги радиостанция орқали эфирга берилган аудиомурожаатида Ойша Қаддафий пойтахт Триполи ва бошқа шаҳарларда яшовчи ливияликларни мамлакатнинг янги ҳукмдорларига қарши оёққа туриш ва жанг олиб боришга даъват қилди.

Исёнчи кучлар август ойида Триполини босиб олганидан бери Муаммар Қаддафийнинг қаердалиги номаълум бўлиб қолмоқда.

Ҳозирда исёнчиар Ливиянинг деярли барча ҳудудини назорат қилмоқда.