АҚШ армияси қўмондони Исломободга борди

АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Ж.Маттис, 2011 йил 1 март.

АҚШ ва Покистон ўртасида муносабатлар таранглашган бир пайтда АҚШнинг юқори лавозимли генерали Покистонда армия қўмондонлари билан учрашмоқда.

Покистондаги АҚШ элчихонаси матбуот вакили Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигига АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Жэймс Маттис жума куни кечқурун Исломободга етиб келганини маълум қилди.

Унга кўра, Маттиснинг Покистон армияси қўмондони генерал Ашфақ Парвез Каяни билан учрашиши режаланган.

АҚШ Покистон разведка хизматини Афғонистондаги исёнчилар, жумладан ўтган ҳафта Кобулдаги АҚШ элчихонаси уюштирилган ҳужумда иштирок этганларга ёрдам берганликда айблаганидан сўнг Вашингтон ва Исломобод муносабатлари таранглашди.

Жума куни Каяни Вашингтоннинг айблови асоссиз эканини таъкидлади.