Бошқарув йўқотилган АҚШнинг сунъий йўлдоши Ерга қулади

АҚШнинг "STS-48" сунъий йўлдоши, 1991 йил сентябр.

АҚШга тегишли сунъий йўлдош 24 сентябр куни Ерга қулади.

Космик аппарат парчалари Канаданинг ғарбий ҳудудларига сочилиб кетгани тахмин қилинмоқда.

АҚШнинг Фазо тадқиқотлар маркази – НАСА мутахассислар дастлаб оғирлиги олти тонна бўлган ушбу сунъий йўлдош қаерга тушганини аниқлашга уринаётганларини билдирди.

Сунъий йўлдош Ер атмосфераси қатламига кирган пайтда парчаланиб кетган.

Канаданинг Калгари шаҳридан жанубда жойлашган Окотокс шаҳарчаси аҳолиси йўлдош парчаларини кўрганларини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, бошқарув издан чиққан ушбу сунъий йўлдошдан 20 йил давомида Ер атмосферасининг юқори қисмини тадқиқ қилишда фойдаланилган.