АҚШ МРБсининг Кобулдаги биносида отишма бўлди

Кобулда Америка Марказий разведка бошқармаси томонидан фойдаланилган бинода отишма бўлди.

АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари берган маълумотларда Ориёна меҳмонхонаси биносида содир бўлган отишма тасдиқланган, аммо қурбонлар борлиги ҳақида айтилмаган.

АҚШ расмийларидан бирига кўра, сўнгги пайтларда Кобулда АҚШ расмийлари фойдаланаётган биноларга ҳужумлар кўпаймоқда.

Бундан икки ҳафта муқаддам Американинг Кобулдаги элчихонаси ҳамда бу шаҳардаги НАТО ҳарбийлари идораларига ракета ҳужуми уюштирилган эди.