БМТ Ливиядаги қуроллар экстремистлар қўлига тушишидан хавотирда

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия янги раҳбариятини Муаммар Қаддафий кучларига тегишли бўлган қуролларнинг экстремистлар қўлига тушиши олдини олишга чақирди.

Кимёвий қуроллар ҳамда “ер-осмон” туридаги ракеталарнинг террористлар қўлига тушиши эҳтимоли БМТни ташвишга солмоқда.

Ташкилот Ливия Ўтиш даври миллий кенгашига қуролларни кучли назорат остига олишни тавсия этди.

Аввалроқ Ливиядаги қуролларни четга сотишга уриниш бўлгани ҳақда хабарлар пайдо бўлган эди.