Майкл Жексон врачи устидан маҳкама бошланди

Поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг тасодифий ўлимидан икки йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, унинг шахсий врачи 27 сентябр куни маҳкама олдида ҳозир бўлди.

58 ёшли Конрад Мюррей ноқасддан одам ўлдирганликда айбланмоқда.

Терговга кўра, врач Жексонга ўта кўп миқдорда оғриқни қолдирувчи дори бериб, унинг ўлимига сабаб бўлган. Шифокорнинг ўзи эса бу айбловни рад қилади.

Агар қўйилаётган айблов исботланса, Мюррей тўрт йилга қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.