НАТО Афғонистонда вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилди

Афғонистондаги Халқаро кучлар матбуот котиби К.Жейкобсон, Кобул, 2011 йил август.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

Халқаро кучлар 2011 йилнинг саккиз ойи давомида душман амалга оширган ҳужумлар 2010 йилнинг шу даврига нисбатан “икки фоизга камайгани” билдирилган.

Ундан олдин БМТ Афғонистонда жанггарилар томонидан уюштирилаётган ҳужумлар йил сайин кўпайиб бораётгани, жорий йилнинг саккиз ойи давомида ҳужумлар 39 фоизга кўпайганини маълум қилган.

Халқаро кучлар матбуот котиби генерал Карстен Жейкобсон “Халқаро кучлар ва БМТ маълумотлари бир-биридан категорияси, кўлами ва миқёси жиҳатидан фарқ қилишини” таъкидлади.