Афғонистондаги Ҳаққоний тармоғи қўмондонларидан бири қўлга олинди

Афғонистондаги Ҳаққоний тармоғи асосчиси Жалолидин Ҳаққоний, Исломобод, 2001 йил 19 октябр.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистондаги Ҳаққоний тармоғининг юқори лавозимли қўмондонларидан бири қўлга олинганини билдирди.

Хабарларга кўра, Хожи Мали Хон халқаро кучлар Афғонистон шарқида жойлашган Пактиа вилоятида шу ҳафтада ўтказган амалиёт пайтида ушланган.

НАТО етакчилигидаги кучлар эълон қилган баёнотда Мали Хон “Сирож ва Бадриддин Ҳаққонийнинг амакиси” экани ва у ўтган йил Пактиа вилоятида жанггарилар лагерини очгани билдирилган.