Ливияда қарийб беш мингта ракета йўқолди

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий армиясига тегишли бўлган учқичларга қарши ишлатиладиган қарийб беш мингта SAM-7 русумидаги ракета йўқолгани маълум қилинди.

Ливия янги раҳбарияти қўмондонларидан бири генерал Муҳаммад Адиага кўра, Қаддафий режими 20 мингта SAM-7 русумидаги ракета сотиб олган. Уларнинг аксар қисми ишлатилган ёки йўқ қилинган. Аммо беш мингта ракета йўқолган.

Генерал Адиа “йўқолган ракеталарнинг бир қисми хориждаги нобоп қўлларга етиб бориши мумкинлиги”дан огоҳлантирди.

АҚШ Ливия янги раҳбарлари билан Қаддафийнинг қурол-аслаҳалар омборларини хавфсиз сақлаш борасида яқиндан иш олиб борилаётганини билдирган.