Чегара билмас мухбирлар туркман журналисти тақдиридан хавотирда

Давлатмурод Ёзгулиев.

Париждаги Чегара билмас мухбирлар халқаро ташкилоти Озодлик радиосининг Туркман хизмати мухбири Давлатмурод Ёзгулиев тақдиридан хавотир билдирди.

Ташкилот баёнотига кўра, журналист Ёзгулиев сохта жиноятда айбламоқда.

Айблов хулосасига кўра, Ёзгулиев яқин қариндошини ўз жонига қасд қилишга мажбур қилган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти буни "беъмани айблов" дея атаб, Ёзгулиев ўзининг журналистик суриштирувлари ва Интернетдаги мақолалари учун маҳкамага тортилган деб ҳисоблайди.

Ёзгулиев жорий йилда Ашхобод яқинидаги Ободон ҳарбий омборидаги портлаш ҳақида биринчи бўлиб маълумот берган туркман журналистидир.

Давлатмурод Ёзгулиев ўшандан кейин ўзига нисбатан маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан босим бўлгани ҳақида гапирган эди.

Шунингдек, у ўзига нисбатан маҳаллий амалдорлар томонидан доимий равишда таъқиб ва тазйиқлар бўлиши ҳақида айтган.

- Парламент сайловларини ёритгач маҳаллий хокимликка чақиришди. Агар Ғарбдаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилаверадиган бўлсам, қамалиб кетишим мумкинлигини ўтган ҳафта тушундим,- деган эди ўтган йили Озодлик радиосига берган интервьюсида Ёзгулиев.

43 ёшли Давлатмурод Ёзгулиев жорий йилнинг 27 сентябр куни Ахал вилоятида, ўз уйида ҳибсга олинган.

Маҳкама жараёни 4 окятбр куни бошланди. Туркманитсон қонунчилигига кўра, унга қўйилган айбловлар бўйича беш йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Давлатмурод Ёзгулиев 2007 йилдан буён Озодлик радиосининг туркман хизматида мухбирлик қилади.